Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Facebook фойдаланувчилари тўрттагача қўшимча профиль яратиши мумкин бўлади

Ҳозирча бу ўзгариш фақат чекланган фойдаланувчилар гуруҳи орасида синов тариқасида ўтказилади

Facebook фойдаланувчилари тўрттагача қўшимча профиль очишлари мумкин. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

Ҳозирча бу ўзгариш фақат чекланган фойдаланувчилар гуруҳи орасида синов тариқасида ўтказилади. Қўшимча профилларда инсоннинг ҳақиқий маълумотларини кўрсатиш шарт эмас. Битта профилдан дўстлар билан мулоқот учун, бошқасидан иш учун фойдаланиш мумкин.

Бироқ фойдаланувчи фақат битта профиль орқали постга фикр билдиради ва лайк белгисини қўя олади. Meta, айниқса, ёш фойдаланувчилар орасида ўсиши секинлашган ижтимоий тармоқ аудиториясини кўпайтириш учун саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.

Facebook’да илгари ҳам бир нечта профиль яратиш мумкин эди. Лекин бу имконият чекланган доирадаги фойдаланувчилар, масалан, бизнес ва жамоат арбоблари учунгина мавжуд бўлган.

Қўшимча профиллар Facebook сиёсатига мос келиши керак. Компаниянинг огоҳлантиришича, битта профилдаги қоидабузарликлар бошқаларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Синов Meta ойлик ёки кунлик фаол фойдаланувчилар сонини ҳисоблаш усулини ўзгартирмайди.

Facebook бир нечта профиллар орқали фойдаланувчилар ўйин, саёҳат ёки озиқ-овқат каби турли манфаатлар учун алоҳида идентификаторларни яратиши мумкинлигига умид қилмоқда. Ушбу синовда АҚШ ва бошқа бир қанча мамлакатлардан фойдаланувчилар иштирок этади.

Мавзуга доир: