Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Самарқандда, Гўри Амир мақбараси ёнида Малайзиядан келган биринчи зиёратчилар гуруҳи билан тасодифан учрашиб қолди.
Малайзиялик туристлар Абдулла Ариповга қадимий Самарқандни зиёрат қилиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, ўз ҳис-туйғуларини «Биз Ўзбекистонни севамиз!» деган сўзлар билан изҳор этди.

Шунингдек, Регистон майдонида Андижондан келган бир гуруҳ туристлар бош вазир билан эсдалик учун суратга тушди.

Байрам кунлари ички туризмни ривожлантириш мақсадида мамлакатнинг турли ҳудудларидан муқаддас қадамжоларга оммавий саёҳатлар уюштирилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда зиёрат туризми фаол ривожланмоқда. Мавсум якунига қадар ҳар 10 кунда Malaysia Airlines чартер рейслари орқали жануби-шарқий Осиё давлатларидан зиёратчилар мамлакатга ташриф буюради.


