Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Нукусда технопарк ташкил этилади

«Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус технопарки» махсус саноат зонаси 30 йил муддатга ташкил этилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистоннинг Нукусда технопарк ташкил этилади. Бу ҳақда «Қорақалпоғистон Республикасида ‘Нукус технопарки’ махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида сўз боради. 

Қарор билан «Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус технопарки» махсус саноат зонаси 30 йил муддатга ташкил этилади.

Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш Технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, 2023–2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари ажратилади.

Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.

Мавзуга доир: