Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Amazon омборларда ишлайдиган иккита роботни тақдим этди

Роботларнинг кенг кўламли ривожланишига қарамай, Amazon одамларни ишга олишни тўхтатмоқчи эмас.

Proteus. Фото: Amazon

Amazon онлайн-ритейлери ўзининг биринчи тўлиқ автоном мобил роботи — Proteus’ни тақдим этди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Компаниянинг таъкидлашича, у баъзи олдинги моделлардан фарқли ўлароқ, ходимлар орасида хавфсиз ҳаракатлана олади.

Proteus роботларида навигацияга ёрдам бериш учун ўрнатилган лазер нурлари мавжуд. Бирор киши сканерлаш майдонига кирганда робот тўхтайди ва йўл аниқ бўлганда ҳаракатни давом эттиради.

Amazon бошқа тизимларни ҳам эълон қилди. Улардан бири Cardinal’нинг робот қўли. У оғирлиги 22 килограммгача бўлган пакетларни кўтариши ва кўчириши мумкин. Компания 2023 йил бошиданоқ омборларда робот қўлдан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Роботларнинг кенг кўламли ривожланишига қарамай, Amazon одамларни ишга олишни тўхтатмоқчи эмас.

Компаниянинг робототехника бўлими раҳбари Тай Бредининг таъкидлашича, «одамларни машиналар билан алмаштириш — алданиш», бу банкротликка олиб келиши мумкин.

Аввалроқ Amazon онлайн-ритейлери паст Ер орбитасига 3236 та интернет сунъий йўлдошларини чиқаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.