Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

BMW электромобиль двигателари ишлаб чиқаришга 1 млрд евро сармоя киритади

Штайрда BMW автомобиллари учун дунёдаги ҳар иккинчи, йилиги бир миллион дона двигатель ишлаб чиқарилади.

Германиянинг BMW автомобиль ишлаб чиқарувчиси ўн йиллик охиригача Австриянинг Штайр шаҳрида электромобиллар учун двигателлар ишлаб чиқаришга 1 миллиард евро сармоя киритишини маълум қилди.

Қайд этилишича, Штайрда BMW автомобиллари учун дунёдаги ҳар иккинчи, йилиги бир миллион дона двигатель ишлаб чиқарилади.

Хабарга кўра, 2025 йилга бориб у ерда янги авлод электр моторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши керак — завод ички ёнув двигателлари ишлаб чиқаришни сақлаб қолган ҳолда йилига 600 минг дона шундай мотор ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Электромобиль саноатига пул тикаётганлар

Бу сўнгги пайтларда Европада электромобиллар ва улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга киритилаётган яна бир йирик сармоядир.

Март ойида Volkswagen Испанияда электромобиллар ва улар учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришга 7 миллиард евро сармоя киритиш нияти борлигини маълум қилган эди.

Шунингдек, Ford Европада электромобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенг кўламли режалари борлигини эълон қилди.

Аввалроқ Lamborghini ҳам электромобиль ишлаб чиқаришга ўтиш учун рекорд сумма ажратганди. Автоконцерн 2023 йилдан бензинда юрадиган автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади.

Жанубий Кореянинг Hyundai автомобиль ишлаб чиқарувчиси Жоржияда электромобиль ишлаб чиқарувчи завод очишни режалаштираётганини маълум қилди. Худди шу штатда Rivian ҳам ўзининг электромобиль ишлаб чиқарувчилари заводини қуришни бошлашга тайёрланмоқда.

Шунингдек, Renault, Nissan ва Mitsubishi электромобиль саноатига 23 миллиард доллар сармоя киритиши маълум қилинди.