Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

«Сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетди» — ИИВ

АОКАда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Фото: АОКА

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Жумладан, кибержиноятчиликнинг қуйидаги турлари содир бўлаётгани кузатилмоқда:

  • фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган SMS-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш;
  • шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш (кибертовламачилик);
  • ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар. 

Ўзбекистонда 25 миллион нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ўтказилган таҳлил натижалари бугунги кунда мамлакатда кибержиноятчиликни ўсиш тенденцияси кузатилаётганидан далолат бермоқда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев томонидан «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун имзоланганди.

Қуйидагилар киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим:

  • давлат органларининг ахборот ресурслари;
  • давлат органларининг ахборот тизимлари;
  • муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари.
  • Экспертиза ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.