Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Сотилаётган ҳовли-жойларни «снос»га тушган ёки тушмаганини онлайн аниқлаш имкони яратилди

Хизмат пуллик, my.gov.uz порталидан фойдаланилганда 10 фоиз чегирма мавжуд. 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz’да сотилаётган ҳовли-жойларни «снос»га тушган ёки тушмаганини аниқлаш имкони яратилди. 

Бунинг учун сайтдаги «Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш» хизматини танлаб, бўш катакларга кадастр рақами ва бино номини ёзиш керак бўлади. 

Хизмат пуллик, my.gov.uz порталидан фойдаланилганда 10 фоиз чегирма мавжуд. 

Хизмат кўрсатиш муддати 3 кунни ташкил қилади.

Ушбу қулайлик ҳовли-жой сотиб олаётганда, уйни капитал таъмирлаётганда қўл келади.

Аввалроқ Ўзбекистонда кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.