Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Хитой Марказий банки IT компаниялар устидан назоратни «нормаллаштиради»

Марказий банк технологик инновацион компанияларни молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва капитал бозорларини барқарор ушлаб туриш зарурлигини таъкидлади.

Фото: Хитой Марказий банки

Хитой Марказий банки технологик компанияларнинг молиявий фаолияти устидан «нормаллаштирилган» назоратни ўрнатишни режалаштираётгани маълум бўлди, деб ёзади Bloomberg.

Апрель ойи охирида Хитой Халқ банки иқтисодиётни молиявий қўллаб-қувватлаш ва технология компаниялари ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган сиёсатни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди. Хусусан, Сиёсий бюро ҳокимият соҳани тартибга солишни заифлаштириши мумкинлигини тан олди.

Bloomberg’нинг таъкидлашича, бу баёнот технология компаниялари акцияларининг ўсишига сабаб бўлган. Шундай қилиб, Гонконгда Hang Seng Tech индекси 10 фоизга, Tencent 11,1 фоизга, Meituan 15,5 фоизга, Alibaba 15,7 фоизга кўтарилди.

Марказий банк технологик инновацион компанияларни молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва капитал бозорларини барқарор ушлаб туриш зарурлигини таъкидлади.

«Хитой ҳукуматининг индулгенциялари орасида ёшларнинг мобил иловаларда ўтказадиган вақтини чеклашни тўхтатиб қўйиш ҳам бўлиши мумкин», деб айтганди манба аввалроқ The Wall Street Journal’га.

WSJ’нинг бошқа манбасига кўра, Пекин мамлакатнинг энг йирик технологик компаниялари қарорларига бевосита таъсир кўрсатиш учун уларнинг 1 фоиз улушини олишни кўриб чиқмоқда.

«Шу билан бирга, технология компаниялари учун асосий хабар шундан иборатки, Хитой уларнинг ривожланиши ва коронавирус чекловларидан зарар кўрган мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини хоҳлайди», деб тушунтирди South China Morning Post манбаси.

Нашрнинг қайд этишича, сўнгги 1,5 йил давомида тартибга солувчилар устидан қаттиқ назорат Хитой IT компаниялари учун асосий сармоявий хатарлардан бири бўлиб, уларга «бозор қийматида триллионлаб долларга» тушган.

Аввалроқ Хитой Марказий банки 2020 йил апрелидан бери биринчи марта асосий фоиз ставкасини пасайтирганди.