Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Германия 5 млрд еврога 60 та Chinook вертолётини сотиб олади

Мудофаа вазири Кристин Ламбрехт Бундестагни бу қарор ҳақида келаси ҳафта хабардор қилади.

Фото: Getty Images

Германия мудофаа вазирлиги Американинг Boeing компаниясидан 60 та Chinook CH-47F оғир транспорт вертолётини харид қилмоқчи, дея хабар бермоқда Bild am Sonntag. Уларнинг нархи тахминан 5 миллиард евро бўлиши мумкин.

Етказиб бериш ишлари 2025–2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган. Тахминларга кўра, вертолётлар АҚШнинг Sikorsky компанияси ва Германиянинг VFW компанияси томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган, эскирган CH-53G Stallion роторининг ўрнини босади.

Нашрнинг ёзишича, бу техникалар аллақачон 50 ёшда бўлиб, уларни таъмирлаш зарур. Мудофаа вазири Кристин Ламбрехт Бундестагни бу қарор ҳақида келаси ҳафта хабардор қилади.

Аввалроқ Бундесвер бош инспектори Эберхард Зорн Германия Россиянинг «Искандер» ракета тизимларининг зарбалари таҳдидидан ҳимояланиш учун АҚШ ёки Исроилдан ракетага қарши мудофаа тизимларини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.

Зорннинг тушунтиришича, Калининградда жойлашган «Искандер»лар деярли барча Ғарбий Европа ҳудудига етиб бориши мумкин ва Германияда бундай зарбадан «ишончли қалқон» йўқ эди.

Аввалроқ Американинг Lockheed Martin компаниясига тегишли бўлган UH-60A Black Hawk Sikorsky ҳарбий транспорт вертолёти биринчи марта учувчисиз режимда парвоз қилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Google Maps хизмати Россиядаги ҳарбий ва стратегик объектлардан махфийлик муҳрини олиб ташлагани маълум қилинди.