Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

iPhone 14 автофокусли олд камера билан жиҳозланиши мумкин

Яхшиланган селфи камераси тўртта янги iPhone 14 моделида пайдо бўлиши мумкин.

Apple 14-авлод iPhone камерасига автофокусни қўшиши мумкин, деб ёзади The Verge таҳлилчи Минг-Чи Куонинг прогнозига таяниб.

Жорий фокусдан фарқли ўлароқ, автофокус олд камерага, агар фойдаланувчи ундан яқинроқ ёки узоқроқ бўлса, аниқроқ суратга олишга ёрдам беради.

iPhone 14 диафрагмасининг кенгроқ бўлиши камерага фонни яхшироқ хиралаштириш ва кўпроқ ёруғликни олиш имконини беради. Бу тунги селфи ёки FaceTime видеоларининг сифатини яхшилайди.

Куога кўра, Apple iPhone 14 Pro’да «қош»дан халос бўлишни бошлаши мумкин. Бундай ҳолда, Apple олд камерани смартфоннинг кичикроқ қисмига жойлаштириши керак бўлади.

Яхшиланган селфи камераси тўртта янги iPhone 14 моделида пайдо бўлиши мумкин.

Аввалроқ Apple Ҳиндистонда iPhone 13 ишлаб чиқаришни бошлагани ҳақида хабар берилганди.