Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Toyota май ойида глобал ишлаб чиқаришни қисқартиради

Toyota Motor келгуси ойда глобал ишлаб чиқаришни 700 мингга яқин автомобиль ишлаб чиқаришни қисқартириш ниятида.

Япониянинг Toyota Motor компанияси йирик етказиб берувчиларга занжиридаги узилишлар туфайли май ойида глобал ишлаб чиқаришни 10 фоизга қисқартиришни режалаштираётганини маълум қилди.

«Toyota Motor келгуси ойда глобал ишлаб чиқаришни 700 мингга яқин автомобиль ишлаб чиқаришни қисқартириш ниятида эканини маълум қилди, бу дастлаб режалаштирилганидан 10 фоизга камроқ», дейилади хабарда.

Март ойида Toyota Россияда автомобиль ишлаб чиқаришни, кейин эса етказиб беришни тўхтатди. Компания бу қарорини ишлаб чиқариш занжирлари ва экспорт каналларидаги муаммолар билан изоҳлади.

Шу билан бирга, автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россиядан 26 нафар вакилини ва уларнинг оилаларини чақириб олди. Қолаверса, компания матбуот хизмати Toyota Россияни тарк этмоқчи эмаслигини таъкидлади.