Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Apple 8 млрд доллар зарар кўрди

Piper Sandler инвестиция банки Apple компаниясининг смартфон ишлаб чиқариш тўхтатилиши туфайли 8 млрд доллар зарар кўрганини маълум қилди

Piper Sandler инвестиция банки Apple  компаниясининг смартфон ишлаб чиқариш тўхтатилиши туфайли кўрган молиявий йўқотишларини баҳолади.

Банкнинг ички эслатмасида айтилишича, Apple ва Foxconn iPhone ишлаб чиқаришни қувиб етади, бироқ барибир тўққиз миллион дона етишмайди. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Америка корпорациясининг йўқотилган фойдаси чоракда саккиз миллиард долларни ташкил қилади.

Биз Apple учун ҳисоб-китобларимизни, биринчи навбатда, Чженчжоудаги заводдаги тартибсизликлар билан боғлиқ таъминот занжири хавотирлари туфайли пасайтирмоқдамиз», – деди мутахассислар. Шунингдек, молиячилар кузатилган муаммоларни вақтинчалик ҳолат деб аташди. .

Bloomberg’нинг дастлабки прогнозларига кўра, Хитойнинг энг йирик iPhone заводидаги норозиликлар iPhone ишлаб чиқаришни олти миллионга қисқартиради.