Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Британиянинг Jaguar Land Rover автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиради

Яримўтказгичлар етишмовчилиги сабаб Британияни Jaguar Land Rover компанияси 2023 йилннинг март ойигача ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиради

Британиянинг Jaguar Land Rover компанияси ишлаб чиқариш ҳажмини 2023 йил баҳорига қадар қисқартиради. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Қайд этилишича, компания автомобиллар учун компьютер чиплари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган яримўтказгичлар тақчиллиги туфайли ишлаб чиқаришни вақтинчалик чеклайди. 2023 йил апрелига келиб, вазиятга қараб машиналар ишлаб чиқариш ҳажми оширилиши мумкин.

Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг айрим қисмларида сменалар сони ҳам сезиларли даражада қисқартирилади.