Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Латвия Россия газининг Болтиқбўйи мамлакатларига импортини тўхтатди

Болтиқбўйи бозори Латвия ерости омборларида газ захиралари билан таъминланган.

Фото: Sputnik

Россия гази 1 апрелдан бери Болтиқбўйи мамлакатлари — Латвия, Литва ва Эстонияга етказиб берилмаяпти. Бу ҳақда Латвия радиоси эфирида газ узатиш тизими оператори Conexus Baltic Grid раҳбари Улдис Барисс маълум қилди.

Барисснинг сўзлари Латвиянинг LETA ахборот агентлиги томонидан хабар қилинган.

«Илгари Россиядан етказиб берилган газга ишониш мумкинми деган шубҳалар мавжуд бўлган бўлса, ҳозирги воқеалар ишонч йўқлигини яққол кўрсатмоқда», — деди Барисс.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Болтиқбўйи бозори Латвия ерости омборларида газ захиралари билан таъминланган.

Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин «дўст бўлмаган давлатлар»га газни хорижий валюта эвазига етказиб беришни тақиқлаганди.