Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Samsung телевизорлари эгалари NFT билан савдо қилиши мумкин бўлади

Компания телевизор созламаларини NFT’ларни айнан «рассом мўлжалланганидек» кўрсатиши учун оптималлаштирмоқда.

Фото: «myprofit.com»

Samsung NFT билан билан савдо қиладиган Nifty Gateway платформаси иштирокида компания телевизорлари учун NFT’ларни қўллаб-қувватлашни таъминловчи илова яратмоқда. Бу ҳақда The Verge хабар берди.

Фойдаланувчилар Nifty Gateway бозоридаги ҳамёнларини Samsung телевизорларидаги иловага улаши, шунингдек, дебет карталари ёрдамида NFT сотиб олиши мумкин бўлади.

Сайт асосчиларидан бири Гриффин Кокнинг сўзларига кўра, ташаббус иккита мақсадни кўзлайди — NFT саноатига янги фойдаланувчиларни жалб қилиш, шунингдек, профессионал рақамли санъат коллекционерларини қизиқтириш. Қайд этилишича, Nifty Gateway энг машҳур NFT бозори бўлган OpenSea’дан кўра ўз сайтида ким санъат асарларини сотиши мумкинлигига қаттиқроқ ёндашади.

Samsung ўзининг телевизорлари созламаларини NFT’ларни айнан «рассом мўлжалланганидек» кўрсатиши учун оптималлаштираётганини маълум қилди. Телевизор уйқу режимига ўтказилганда NFT’лар кўрсатилиши керак. Мисол учун, фойдаланувчи галереясидаги санъат асарлари у фильмни тўхтатиб туришга қарор қилган пайтда экранда пайдо бўлади.

Аввалроқ Марк Цукерберг тез орада Instagram’да NFT пайдо бўлишини айтгани хабар қилинганди. Шунингдек, Инқироз шароитида Россия NFT бозори 32 фоизга қулагани ҳақида хабар берилди.