Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Андижонда телевизор ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

«АСР» МЧЖ Андижонда 50 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхонани ишга туширди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Андижонда «АСР» масъулияти чекланган жамияти томонидан телевизор ишлаб чиқариш йўлга қўйди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 27 июнь куни масъулияти чекланган жамият томонидан ишлаб чиқарилган илк маҳсулотлар тақдимоти ўтказилган. Тадбирдарда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок этган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, телевизор ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти орқали 75 та янги ишчи ўрни яратилган.

Шунингдек, лойиҳага асосан «Андижон» телевизорлари сотувга қўйилиб, маҳсулотлар бренд даражасига олиб чиқилиши айтилган. Корхона бир йилда 50 минг дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Мавзуга доир: