Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Президент харажатларни 10 трлн сўмга қисқартириш учун ҳокимлик, вазирлик ва идораларга айрим харидларни тақиқлади

Бош прокуратурага бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш устидан тизимли назорат ўрнатиш топширилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев иқтисодий комплекс раҳбарларига макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш бўйича таъсирчан чораларни давом эттиришга кўрсатма берди.

Таъкидланишича, бунинг учун ҳудуд ва тармоқ харажатларини 10 триллион сўмга қисқартириш талаб этилади.

Президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга: 

  • молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;
  • бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади.

«Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бош прокуратурага бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш устидан тизимли назорат ўрнатиш ва вилоят кесимида ҳар ҳафта Президентга ахборот бериш топширилди.