Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

«Доллар курси барқарорлашмоқда, маблағларни миллий валютада жамғариш вақти келди» — InfinBANK эксперти

Сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамлашиб бориши кузатилмоқда ва бундай тенденция давом этади, деган қарашлар мавжуд

Ташқи валюта бозоридаги мавҳумлик фонида Ўзбекистон ички бозори сўзсиз барқарорлашиб бормоқда. Сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамлашиб бориши кузатилмоқда ва бундай тенденция давом этади, деган қарашлар мавжуд. Бу эса жамғармаларнинг бир қисмини сўмга ўтказиш кераклигини англатади, – деб ҳисоблайди InfinBANK АТБ чакана бизнес департаменти директори ўринбосари Баҳодир Давронов.

Доллар курсининг сўмга нисбатан пасайиб бориши хорижий валютани сотиб, бивалюта жамғарма саватини шакллантириш учун қулай фурсат. Бунинг афзаллиги нимада? Биринчидан, сизда бир валюта қимматлашиб кетадиган бўлса, йўқотишлардан ҳимояланганлик кафолати бўлади, жамғармангизда мувозанат сақланади.

Иккинчидан эса, банк маҳсулотлари бозорида миллий валютадаги етарлича жозибадор депозит маҳсулотлари пайдо бўлмоқда. Шунинг учун, агар сизда ўз сўмларингизни нима қилиш борасида савол туғилса, InfinBANK сиз учун да унга тайёр жавоб бор: акция бўйича қабул қилинаётган миллий валютадаги янги «Infin Ustuvor» депозити.

Омонат ставкаси йиллик 24%, муддати — 90 кун. Депозитнинг энг кам суммаси бир миллион сўмни ташкил этади, максимал сумма эса чекланмаган.

Омонатни банк филиаллари ёки InfinBANK мобил иловасида Uzcard ва Humo пластик карталаридан расмийлаштириш мумкин. Омонат очилганидан сўнг уни ҳеч қандай исталганча тўлдириб боришингиз мумкин. Депозит муддати анчагина қисқа – атиги 90 кун бўлганлиги учун, қисман ечиб олиш имконияти кўзда тутилмаган. Ҳисобланган фоизлар ҳар 30 кунда тўланади. Омонатни муддатидан илгари ёпганда ҳисобланган фоизлар тўлиқ 30 кун учун тўлаб берилади.

«Infin Ustuvor»нинг уч ойлик депозити узоқ муддатли инвестициялар билан таваккал қилишни хоҳламайдиганлар учун мос ечим ҳисобланади. Депозит муддати тугаганда эса омонатчи ўз жамғармаларини кейинчалик нима қилиш борасида тасаввурга эга бўлади. Ҳозир эса бир нарсани ишонч билан айтиш мумкинки, жамғармаларни сўмдаги депозитларда сақлаш нисбатан фойдалироқ.

Шошилинг, Infin Ustuvor омонатини очиш бўйича акция муддати 10 апрелгача давом этади.

Реклама