Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Украинага ҳужум фонида ижтимоий тармоқлар таҳлили. Русийзабон муаллифларда кўчиш кузатилмоқда

Brand Analytics Россиянинг Украинага ҳужуми бошланган 24 март санасидан бошлаб, бир ой давомида ижтимоий тармоқларнинг русийзабон фойдаланувчилари ҳаракатини таҳлил қилди.

Таҳлилчилар Россиянинг Украинага ҳужуми ва блокировка ишлари бошланганидан кейин ижтимоий тармоқлардаги русийзабон муаллифларнинг «манзараси» қандай ўзгарганини аниқлади.

Ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситалари учун мониторинг ва таҳлил тизими — Brand Analytics тадқиқотига кўра, Instagram’да муаллифлар 31 фоизга камайган, Telegram’да эса 23 фоизга ошган. 

1 февралдан 24 мартгача «Одноклассники», «ВКонтакте», Telegram, Twitter, Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида рус тилидаги жами 4,5 миллиард пост таҳлил қилинди.

Кундалик постлар ҳажми ва фаол муаллифлар сонининг ўсиши чизиқли тенденцияга мос келадиган ўртача қийматлардан ҳисоблаб чиқилган. Кўрсаткичлар 24 март ва 24 февраль кунлари — Украинага ҳужум бошланганидан бери бир ой давомида таҳлил қилинган.

Муаллифлар ва постлар

Тадқиқотчилар Telegram’даги спам-ботлар фаоллигини ҳам истисно қилган. Brand Analytics маълумотларига кўра, у платформа трафигининг 30 фоизини ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги постлар сони 11 фоизга, Telegram’да 6 фоизга, «Одноклассники»да эса 3 фоизга ўсган. Шу билан бирга, улар Instagram’да 30 фоизга, Facebook’да 16 фоизга, Twitter’да 5 фоизга камайган.

2022 йил 24 март куни «ВКонтакте»да жами 13,6 миллион пост, Telegram’да 7,7 миллион, «Одноклассники»да 2,9 миллион ва Instagram’да 2 миллион пост чоп этилган. «ВКонтакте»да муаллифлар сони 14 фоизга, «Одноклассники»да эса 6 фоизга ўсди. Facebook’да 11 фоизга, Twitter’да 9 фоизга камайди.

24 март ҳолатига кўра, бир кунлик фаол муаллифлар сони бўйича «ВКонтакте» — 3,9 миллион, Instagram — 1,1 миллион, Telegram — 934,1 минг ижтимоий тармоқлари етакчилик қилди.

Таҳлилчилар апрель ойида кўрсаткичларнинг кейинги ўзгаришини башорат қилмоқда. Уларнинг прогнозларига кўра, Instagram ё иккинчи ўринда Telegram’га йўл беради, ёки «Одноклассники» ҳам олдинга ўтади.