Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Россия элчиси санкцияларнинг Ўзбекистон-Россия муносабатлари ривожига таъсири ҳақида гапирди

Олег Мальгинов Ўзбекистон Россия ички бозорини тўлдиришга қодир эканини таъкидлади.

Фото: Олег Мальгинов

Россия бозорини қайсидир мамлакат тарк этса, Ўзбекистон бозорни тўлдиришга қодир. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов NOVA24 сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Элчи сўнгги беш йил давомида икки давлат ўртасида мустаҳкам пойдевор яратилгани, бу нафақат имзоланган ҳужжатларда, балки реал ютуқларда ҳам ўз ифодасини топганини таъкидлади.

«Бизнинг ўзаро муносабатларимиз оппортунистик асосларга асосланмаган. Ўтган беш йил давомида икки давлат ўртасида жуда мустаҳкам пойдевор қўйилди, бу нафақат имзоланган ҳужжатларда, балки реал ютуқларда ҳам ўз ифодасини топди. Россия Ўзбекистондаги энг йирик сармоядорлардан биридир. 2021 йил давомида товар айирбошлаш ҳажми етти миллиард доллардан ортиқни ташкил этди ва Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкорига айланди», — деди Олег Мальгинов.

Олег Малгинов Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари фонида келгусидаги ҳамкорлик режалари ҳақида ҳам гапирди:

«Техник ҳамкорликни, саноат ишлаб чиқаришини, қишлоқ хўжалигини ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича улкан режаларимиз бор. Албатта, санкциялар маълум даражада бу муносабатларни ўзгартиришга таъсир қилади, лекин бизнинг алоқаларимиз бузилмайди, балки барқарор ривожланиб боришини кутамиз, чунки улар ўзаро манфаатли.

Биз ўзаро тўлдириш имкониятларидан фойдаланамиз. Қолаверса, ҳозирги реконструкция алоқаларимизни ривожлантириш учун янги имкониятлар, янги ўринларни очиб беради, деб умид қиламиз. Энди кимдир кетса (Россия бозоридан — таҳр.), Ўзбекистон ниманидир тўлдиришга қодир. Марказий Осиёда жадал ривожланаётган, саноатнинг қатор соҳаларида ютуқларга эришган ривожланган давлатлардан бири. Алоқалар ривожланади, ҳеч бўлмаганда мен бунга ишонаман».