BMW компанияси янги авлод BMW X1 ихчам кроссоверининг электр версияси бўладиган iX1 электрокарининг тизерини намойиш этди.
Таъкидланишича, iX1 камида 415 км қувватланмасдан круиз масофасига эга бўлади ҳамда умуман ўзининг дизайни ва жиҳозлари бўйича электрокар Х1 базавий моделини такрорлайди. Электрокар учун кузов ва салондаги махсус декоратив элементлар, шунингдек, дизайндаги кўк акцентлар тақдим этилди.
Янги BMW Х1 ва BMW iX1 электрокарининг тақдимоти 2022 йилда бўлиб ўтади. Иккала янги маҳсулот ҳам 2023 йилда бозорга кириши керак. BMW iX1 дастлаб Германиянинг Регенсбург шаҳридаги заводда йиғилади ва 2024 йилдан модель Венгриянинг Брецен шаҳри яқинида махсус BMW «янги синф» электромобилларини ишлаб чиқариш учун қурилган iFactory заводига ўтказилади.
Аввалроқ BMW янги пойга автомобилини намойиш қилганди. Шунингдек, BMW компанияси M3 Touring прототипини намойиш этгани ҳақида хабар берилди.


