Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

«Роскомнадзор» YouTube’ни «террористик материал» тарқатишда айблади

Бошқарма хабарига кўра, ижтимоий тармоқ Россия фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солмоқда.

Фото: «ru24.net»

Роскомнадзор YouTube’ни «террористик характердаги» ҳаракатларда айблади ва Google’дан русларга қарши таҳдид тарқатишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақдаги баёнот бошқарма расмий сайтида эълон қилинди.

«YouTube маъмуриятининг ҳаракатлари террористик характерга ега бўлиб, Россия фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солмоқда», дея хабар беради департамент матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, YouTube’да Россия ва Белорусиянинг темир йўл алоқаларини ўчириб қўйишга чақириқлар билан реклама пайдо бўлган.

«Роскомнадзор» матбуот хизмати Американинг IT компаниялари, жумладан Google ва Meta (Facebook, Instagram ва WhatsApp эгалари) раҳбарияти қарама-қаршилик йўлига ўтгани ва бу компанияларнинг ҳаракатлари Россия қонунчилигини бузаётганини таъкидлади.

Аввалроқ, 4 март куни «Роскомнадзор» Facebook’ни тўсиб қўйди ва ижтимоий тармоқ баъзи Россия ОАВнинг материалларини ишончсиз деб этикетлашни бошлагани ва аудиторияни камайтириш мақсадида нашрларнинг қидирув натижаларига техник чекловлар қўйганига эътироз билдирди.

Шунингдек, «Роскомнадзор» Россияда Twitter блокланишини эълон қилди. Агентлик ижтимоий тармоқни Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужуми ҳақида ишончсиз ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар платформасига айланганликда айблади.

Бош прокуратура Instagram’ни ҳам блоклаш ва Meta’ни экстремистик ташкилот сифатида тан олишни талаб қилди. 14 март куни «Роскомнадзор» Instagram’ни бош прокуратура илтимосига биноан тақиқланган сайтлар реестрига қўшди ва ижтимоий тармоқ ишини тўсиб қўйди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда Мета хизматларининг Meta «даргумон» эканини айтди, чунки «компания манипуляция йўли билан қоидаларни бузишга уринган».

Аввалроқ «Роскомнадзор» Россияда Instagram блокланишининг сабабини тушунтиргани хабар қилинганди.