Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг тўртинчи пакетини маъқуллади

Пўлат экспортининг чекланиши Россияга 3,3 млрд еврога тушиши мумкин.

Фото: «newsland.com»

Европа Иттифоқи қимматбаҳо автомобиллар ва бошқа ҳашаматли товарлар импортини тақиқлаш каби чекловларни назарда тутувчи Россияга қарши санкцияларнинг тўртинчи пакетини маъқуллади. Бу ҳақда ЕИ расмий сайтида ахборот эълон қилинди.

Маълум қилинишича, тўртинчи санкциялар тўплами бир қатор чекловларни ўз ичига олади. Жумладан, Россия давлат компаниялари билан турли соҳаларда операциялар тақиқланади.

Шунингдек, пўлат буюмларни импорт қилиш тақиқланади. Европа Иттифоқининг ҳисоб-китобларига кўра, Россия бундан 3,3 миллиард еврога яқин маблағ йўқотиши мумкин. Импорт квоталари бошқа давлатлар ўртасида тақсимланади.

Шу билан бирга, Россия энергетика соҳасига янги инвестицияларни тақиқланади. Истисно тариқасида, фуқаролик атом энергиясига ва энергия маҳсулотларининг бир қисмини ЕИга ташишга сармоя киритиш мумкин бўлади.

Таъкидланишича, ҳашаматли товарлар, жумладан, қимматбаҳо автомобиллар, кийим-кечак ва заргарлик буюмларини экспорт қилиш тақиқланади. Еврокомиссияга кўра, бу Россия элитасига тўғридан-тўғри таъсир қилади.

Бундан ташқари, ЕИ кредит рейтинг агентликларига Россия ва Россия компанияларига рейтинглар беришни ва маҳаллий мижозларга рейтинг хизматларини кўрсатишни тақиқлайди.

Буюк Британия, ўз навбатида, Россияга ҳашаматли товарлар экспортини ҳам тақиқлади ва Россиянинг асосий товарлари, жумладан алгкоголь маҳсулоти импортига 35 фоиз қўшимча тариф жорий қилди.

Аввалроқ АҚШ Хитойни санкциялар фонида Россияга ёрдам бериш оқибатларидан огоҳлантиргани хабар қилинганди. Шунингдек, АҚШ россиялик 12 нафар депутат ва Песковнинг қариндошларига қарши санкциялар киритгани ҳақида хабар берилди.