Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Apple M1 процессорли янги iPad Air’ни тақдим этди

iPad Air нархи 599 доллардан бошланади.

Скрин: Тақдимот

Apple 8 март куни М1 процессорли янги iPad Air’ни тақдим этди, компания уни олдинги авлод макбукларига ўрнатганди.

Янги iPad Air 5G, 12 мегапикселли ультра кенг веб-конференция ва селфи камерасини қўллаб-қувватлайди. Планшетда иккинчи авлод Apple Pencil билан ишлаш мумкин. 

Фото: М1 процессорли янги iPad Air

Дизайн эскилигича қолган. Бундан ташқари, планшетнинг янгиланиш тезлиги 60 герцдан ошмайди. Янги iPad Air’да ҳам Touch ID мавжуд.

iPad Air нархи 599 доллардан бошланади. Планшет АҚШда  18 мартдан сотувга чиқарилади.

Аввалроқ Apple янги бюджет смартфон — iPhone SE’нинг учинчи авлодини тақдим этгани ҳақида хабар берилганди.