Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Apple iPhone ва iPad’ни обуна орқали сотишни жорий этиши мумкин

Янги хизмат 2022 йил охири ёки 2023 йил бошида пайдо бўлиши кутилмоқда.

Фото: Bloomberg

Apple компанияси iPhone смартфонлари ва iPad планшетларига қурилмалардан фойдаланганлик учун ойлик тўлов билан обунани жорий этишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қурилмани бўлиб-бўлиб тўлаш режасидан асосий фарқ ойлик тўлов миқдори бўлиб, у 12 ёки 24 ойга бўлинган қурилма нархига тенг бўлмайди. iPhone ёки iPad обунаси ойлик iCloud булут хизмати ёки Apple Music обунасига ўхшаш бўлиши кутилмоқда — мижоз танлаган смартфон ёки планшетга қараб, ундан фойдаланиш нархи ҳам ўзгаради. Вариант сифатида мижозларга гаджетлар авлодлари ўзгарганда қурилмаларни янгиларига ўзгартириш имконияти таклиф этилади.

iPhone ва iPad учун обуналар Apple ID ҳисобига боғланади ва уларни Apple One тўловлари ёки AppleCare кенгайтирилган кафолати билан бирлаштириш мумкин. Янги хизмат 2022 йил охири ёки 2023 йил бошида пайдо бўлади, бироқ шу билан бирга, Apple ўз режаларидан бутунлай воз кечиши ва қурилмаларга обунани жорий қилмаслиги мумкин.

Аввалроқ Apple M1 процессорли янги iPad Air’ни тақдим этгани хабар қилинганди. Шунингдек, Apple янги арзон iPhone’ни тақдим этгани ҳақида хабар берилди.