Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Украинадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш учун Тошкентдан Польшага махсус самолёт жўнаб кетди

Эвакуация жараённ тезлаштириш учун 7 та автобус ижарага олинган.

Фото: «aibfamily.flights»

Украинадан эвакуация қилинадиган ўзбекистонликларни олиб келиш учун Тошкентдан Польшанинг Катовице шаҳрига махсус самолёт жўнаб кетди. Ҳозирги пайтда «Катовице» (Польша) аэропортига 262 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

28 февраль кун Ўзбекистон пойтахтидан парвоз қилган Uzbekistan Airways АЖ махсус самолёти Тошкент вақти билан соат 12:45да «Катовице» аэропортига қўнади.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасидан олинган маълумотга кўра, Украинанинг «Краковец» назорат пункти орқали ўзбекистонликларни ўтказишни тезлаштириш мақсадида 7 та автобус ижарага олинган. Улар кўмагида шу пайтгача Украина-Польша чегарасига 11 марта қатнов амалга оширилган.

Айни пайтга қадар 560 нафардан кўпроқ фуқаро Польша давлат чегарасини кесиб ўтган.

«Польшанинг чегара ҳудудида Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси ходимлари томонидан ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда. Чегарада юртдошларимиз озиқ-овқат билан таъминланмоқда, кексалар ва ёш болали аёлларнинг дам олиши учун шароит яратилган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Киевга парвозларни бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.