Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

«Россия дунё иқтисодиётида муҳим мамлакат эмаслигини яна бир бор кўрдик» — Беҳзод Ҳошимов

Ғарб учун ҳақиқатан оғриқли санкцияларгина агрессияга муносиб жавоб бўлади, дея ҳисоблайди иқтисодчи.

Фото: YouTube / Ular

Сўнги воқеалар фонида ғарбнинг санкциялари остида қолган Россия дунё иқтисодиётида муҳим ўрин тутмаслигини кўрсатди. Бу ҳақда иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ёзмоқда.

Унинг қайд этишича, Россия фонд биржасининг тарихий қулаши содир бўлганига қарамасдан, дунё бозорлари мусбат рақамлар билан ёпилган.

«Табиийки, дунёнинг 2 фоиз иқтисодиёти ҳам Россияга тўғри келмагани учун, Россияда тарихий қулаш содир бўлиши дунё бозорида бир томчидек нарса», — дейди таҳлилчи.

Ҳошимовнинг сўзларига кўра, айрим таҳлилчиларнинг мулоҳазаси ва айниқса Россиядаги мулоҳаза бераётганлар Россия қанчалик кичик мамлакат эканини унутиб қўйгандек иш тутади.

«Масалан Россия банкларига санкциялар ҳам дунё молия бозори учун бир кўринадиган нарса эмас», — дея қайд этади иқтисодчи.

Иқтисодчининг таъкидлашича, ғарб ўзи учун ҳақиқатан оғриқли санкциялар — масалан, Эрон даражасида санкциялар (рус экспортига тақиқ) қўлласагина бу агрессияга муносиб ҳаракат қилгандек бўлар эди. Ҳозирги санкциялар анча енгил ва ғарб учун деярли «бепул», дея ҳисоблайди Ҳошимов.

Аввалроқ нима учун Россияга қарши санкциялар иш бермаслиги хабар қилинганди.