Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Хитой АҚШнинг WeChat ва AliExpress бўйича қарорига муносабат билдирди

Ташқи ишлар вазири АҚШ хитойлик компанияларга нисбатан объектив позицияни эгаллаши кераклигини таъкидлади.

Фото: «arstechnica.com»

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг WeChat ва AliExpress’ни «қароқчилар рўйхати»га киритиш қарорини сиёсийлаштириш деб атади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Маълум қилинишича, Хитой АҚШ расмийларининг WeChat мобил иловаси ва AliExpress электрон савдо майдонини қароқчи бозорлар рўйхатига киритиш ҳақидаги қарорини сиёсийлаштирилган қадам сифатида баҳоламоқда.

«Хитой доимо интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларга катта эътибор қаратади. Биз АҚШдан савдо-иқтисодий масалаларни сиёсийлаштиришни бас қилишни талаб қиламиз» — деган Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Вэньбинь брифингда.

Вазирнинг сўзларига кўра, Вашингтон хитойлик компанияларга нисбатан холисона муносабатда бўлиши ҳамда улар учун адолатли ва камситмайдиган шарт-шароитлар яратиши керак.

Қайд этилишича, АҚШ савдо музокаралари идораси Tencent ва Alibaba компаниялари томонидан бошқариладиган савдо майдончаларини, Вашингтонга кўра, қалбаки маҳсулотларни сотишга ёрдам берувчи пират бозорлар рўйхатига киритган.

Аввалроқ Хитой разведка маълумотлари йиғишда айбланаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Хитойнинг учта компанияси жаҳоннинг топ-5 смартфон бренди қаторига киргани ҳақида хабар берилди.