Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Хитой АҚШ давлат қарзига сармоя киритишни камайтирди

Хитойнинг АҚШ давлат қарзига киритган сармояси 2010 йилдан бери биринчи марта бир трлн долларлик чизиқдан пастга тушди.

Хитой май ойида АҚШ давлат облигацияларидаги улушини 981 миллиард долларгача қисқартирди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Молия вазирлиги хабар берди.

Кузатувчилар маълумотларига кўра, 2010 йилдан бери биринчи марта Хитойнинг АҚШ давлат қарзига киритган сармояси бир триллион долларлик чизиқдан пастга тушди. Хитой 2021 йилнинг май ойига нисбатан АҚШ давлат облигацияларидаги улушини тўққиз фоизга ёки 100 миллиард долларга камайтирди.

Хитойнинг АҚШ давлат қарзига сармоя киритиши камайганига қарамай, хорижий давлатлар қўлидаги АҚШ давлат облигацияларининг умумий миқдори 2021 йилнинг май ойига нисбатан 4 фоизга ошди. 2022 йилнинг апрель ойига қараганда эса -0,4 фоиз пасайиш қайд этилди.

Агар апрель ойидан бошлаб Хитой АҚШ давлат облигацияларига киритган сармоясини 23 миллиард долларга қисқартирган бўлса, Ҳиндистон (4 миллиард долларга ошириб, 204 миллиард долларга етказди), Швейцария (23 миллиард долларга кўпайтириб, 294 миллиард долларлик облигацияларга эга бўлди) ва Буюк Британия (22 миллиард долларга кўпайтириб, 634 миллиардга етказди) каби давлатлар аксинча, сармояларини кўпайтирди.

АҚШ давлат қарзининг энг йирик эгаси Япония бўлиб, кунчиқар мамлакат 1,212 триллион долларлик облигацияларга эга. Хитой 981 миллиард доллар билан иккинчи ўринни эгаллашни давом эттираётган бўлса, Буюк Британия 634 миллиард доллар билан учинчи ўринда турибди.

Мавзуга доир: