Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Таҳлил

Купондан 500 сўмликкача: Ўзбекистонда муомаладан чиқиб кетган банкнотлар қандай кўринишда эди?

Мамлакатнинг биринчи сўм-купонлари Англиядаги босмохонада ишлаб чиқарилган.

Фото: Марказий Банк

Сўм — Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги. Халқаро ифодаси UZS. Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида»ги 1994 йил 16 июндаги фармони билан 1994 йилнинг 1 июлидан республика ҳудудида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси сифатида муомалага чиқарилган.

Қуйида 1992 йилдан 1999 йилгача бўлган вақт давомида Ўзбекистон миллий валютаси банкноталарида бўлган ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

1992-1994–йиллардаги сўм-купонлар

Барча купюраларнинг олд томонида Ўзбекистон герби, орқа томонида Самарқанд Регистон майдонидаги Шердор мадрасаси тасвири туширилган. Банкнот рақамлари банкнотнинг олд томонида Ўзбекистон гербининг остида жойлашган.

1993 йил 15 ноябрда муомалага киритилган, 1994 йил 1 августда муомаладан чиқарилган. Бу сериядаги банкнотлар Англияда Harrison & Sons Ltd босмахонасида чоп этилган.

Фото: Марказий Банк

1 сўмлик купон. Асосий ранглари: кўк, кулранг. 

Фото: Марказий Банк

3 сўмлик купон. Асосий ранглари яшил. 

Фото: Марказий Банк

5 сўмлик купон. Ўлчами: 120×61. Асосий ранги: сийоҳранг. Сув белигиси: гулли нақш. 

Фото: Марказий Банк

10 сўмлик купон. Асосий ранги: қизил. 

Фото: Марказий Банк

25 сўмлик купон. Асосий ранги: фируза. 

Фото: Марказий Банк

50 сўмлик купон. Асосий ранги: пушти. 

Фото: Марказий Банк

100 сўмлик купон. Асосий ранглари: қора, мовий. 

Фото: Марказий Банк

200 сўмлик купон. Асосий ранглари: бинафша ранг.

Фото: Марказий Банк

500 сўмлик купон. Ўлчами: 144×69. Асосий ранги: тўқ сариқ. Сув белгиси: пахта.  

Фото: Марказий Банк

1000 сўмлик купон. Асосий ранги: жигарранг. 

Фото: Марказий Банк

5000 сўмлик купон. Асосий ранги: кўк.

Фото: Марказий Банк

10 000 сўмлик купон. Асосий ранги: қирмизи.

1994-1999–йилларда ишлаб чиқарилган сўм банкноталари ҳақида сўз боради.

Фото: Марказий Банк

1 сўмлик банкнот. Асосий ранги: яшил, пушти. Банкнотнинг орт томонида Тошкент шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги давлат академик катта тeaтри акс этган.

Фото: Марказий Банк

3 сўмлик банкнот. Асосий ранглари: қизил, яшил. Банкнотнинг орт томонида Бухоро шаҳрида жойлашган Чашмаи Айюб акс этган.

Фото: Марказий Банк

5 сўмлик банкнот. Асосий ранглари: кўк, қизил. Банкнотнинг орт томонида Тошкентдаги Алишер Навоий монументи акс этган.

Фото: Марказий Банк

10 сўмлик банкнот. Асосий ранглари: бинафша, кўк. Банкнотнинг орт томонида Самарқанддаги Гўри Амир акс этган.

Фото: Марказий Банк

25 сўмлик банкнот. Асосий ранглари: кўк, зарғалдоқ. Банкнотнинг орт томонида Самарқанддаги Шоҳизинда акс этган.

Фото: Марказий Банк

50 сўмлик банкнот. Асосий  ранглари:жигарранг, зарғалдоқ. Банкнотнинг орт томонида Самарқанддаги Регистон ансамбли акс этган.

Фото: Марказий Банк

100 сўмлик банкнот. Асосий ранги: бинафша. Банкнотнинг орт томонида Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройи акс этган.

Фото: Марказий Банк

200 сўмлик банкнот. Асосий ранги: яшил. Банкнотнинг орт томонида Самарқанддаги Шердор мадрасаси акс этган.

Фото: Марказий Банк

500 сўмлик банкнот. Асосий ранги: қизил. Банкнотнинг орт томонида Тошкентдаги Амир Темур монументи акс этган.