Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 8сентябр · Сешанба
USD 11 789,33 ▲ +4,03 EUR 13 702,74 ▲ +7,04 RUB 136,48 ▲ +0,35 GBP 15 954,50 ▲ +5,45
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги 83 млн долларлик аэропортни бориб кўрди

Аэропортда «очиқ осмон» режими қўлланилади, карго хизмати ҳам йўлга қўйилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанд шаҳрига келди. Давлат раҳбари Самарқанд халқаро аэропортида яратилаётган шароитларни кўздан кечирди. 

Президент матбуот хизматининг ёзишича, бу «ҳаво дарвозаси» қарийб 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига янгидан қурилмоқда. 2021 йил учиш-қўниш йўлаги қайта қурилган эди. Бугунги кунда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл, автотураргоҳ ва ёритиш устунлари барпо этилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Мирзо Улуғбекнинг буюк мероси Самарқанднинг тимсолига айланган. Шу боис янги аэропорт биноси аллома бобомизнинг ‘Зижи жадиди Кўрагоний’ китоби шаклида барпо этилган», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, терминалнинг эни 175, баландлиги 25 метр. Бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Аэропортда «очиқ осмон» режими қўлланилади, карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Янги терминал келгуси ойда фойдаланишга топширилади.