Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Президент Самарқандда 10 нафар раҳбарни ишдан олди

Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида 10 нафар раҳбарни ишдан олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминалида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари вилоятдаги секторлар ва тегишли мутасаддилар жуда суст ишлаётганини кўрсатиб ўтган.

Таъкидланишича, фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун қуйидаги амалдорлар ишдан олинган:

  • Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;
  • Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;
  • Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев,
  • Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;
  • Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;
  • Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;
  • вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов.

Уларнинг баъзиларига нисбатан тўпланган, шу жумладан коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги 83 млн долларлик аэропортни бориб кўргани хабар қилинганди.