Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича миллий операцион тизим яратилиши мумкин

Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда.

Фото: «liveinternet.ru»

Ўзбекистонда депутатлар томонидан «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Киберхавфсизлик ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади.

Янги қонун билан Ўзбекистон кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади. Киберхавфсизлик соҳасидаги  ваколатли органнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади.

Шунингдек, қонуннинг мақсади миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш: давдат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастури таъминотлар яратиш ва бошқалардан иборат.

Қонун лойиҳасига кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.

Аввалроқ Марказий банк киберхавфсизлик бўйича семинар ташкиллаштирганди.