«Киберхавфсизлик маркази» Давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2022 йил 2-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди.
Баҳолаш «Киберхавфсизлик маркази»нинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланган.
Қуйида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли (топ-10) ташкилотлар келтирилади:
- Адлия вазирлиги — 97,3 балл;
- Марказий банк — 97 балл;
- Давлат статистика қўмитаси — 95,2 балл;
- Давлат божхона қўмитаси — 95,1 балл;
- «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки — 95,1 балл;
- Фарғона вилояти хокимлиги — 94,6 балл;
- Давлат активларини бошқариш агентлиги — 92,6 балл;
- Навоий кон-металлургия комбинати — 92,3 балл;
- Тошкент шаҳар хокимлиги — 91,9 балл;
- Наманган вилояти хокимлиги — 91,7 балл.


