Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

ЯИМдан ташқи савдо айланмасигача: Ўзбекистоннинг 2021 йилги иқтисодий кўрсаткичлари маълум бўлди

Республикада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 528 минг 929 тани ташкил этмоқда.

Фото: «krassever.ru»

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон иқтисодиётининг 2021 йилдаги ўсиш суръатлари бўйича ахборот эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларидаги Ўзбекистон иқтисодий ҳолати рақамларда кўринишга эга:

  • ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати — 107,4 фоиз;
  • саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси — 108,7 фоиз;
  • қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати — 106,8 фоиз;
  • чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати — 112,0 фоиз;
  • бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати — 119,2 фоиз;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати — 104 фоиз;
  • ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати — 116 фоиз;
  • экспортнинг ўсиш суръати — 110 фоиз;
  • импортнинг ўсиш суръати — 120,4 фоиз;
  • фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони — 528 929 та.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг ЯИМни 2025 йилгача 100 миллиард долларга етказиш режалаштирилганини айтгани хабар қилинганди.