Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тошкент–Урганч йўналишидаги рейслар бекор қилинди

Рейслар қолдирилишига ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент–Урганч–Тошкент йўналиши бўйича 2 январь куни амалга оширилиши керак бўлган HY-051/052 ва HY-057/058 рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Қайл этилишича, метеорологик шароит тобора ёмонлашиб бораётгани (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) сабабли фақатгина фақатгина 2022 йилнинг 2 январь куни Тошкент–Урганч–Тошкент йўналиши бўйича HY-051/052 ва HY-057/058 рейслари бекор қилинган.

Бекор қилинган авиақатнов йўловчилари 2022 йилнинг 3 январь куни амалга оширилувчи қуйидаги рейсларда манзилларига етказилади:

Авиақатновлар жадвали:

Тошкентдан

  • HY-051 — учиш 10:00, Урганчга қўниш 11:30
  • HY-053 — учиш 10:30, Урганчга қўниш 12:00

Урганчдан

  • HY-052 — учиш 12:30, Тошкентга қўниш 13:50
  • HY-054 — учиш 13:00, Тошкентга қўниш 14:20

Аввалроқ дунё бўйлаб уч кунда 7 мингдан ортиқ рейс бекор қилингани хабар қилинганди.