Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

IT соҳасида акцияларнинг ўсиши бўйича йил рекордчиси маълум бўлди

Компания криптовалюта қазиб олишни эълон қилганидан кейин улушлари уч баравар ошган.

Фото: «cryptonews.com»

Таиланднинг Jasmine Technology Solutions компанияси акциялари 2021 йилда 7000 фоизга ўсди. Бу капиталлашуви 2 миллиард доллардан ортиқ бўлган дунёнинг технологик компаниялари орасида энг яхши натижа бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, Jasmine Technology июль ойида криптовалюталарни қазиб олишини эълон қилганидан кейин компания улушлари уч баравар ошган. Ўшандан бери компания 325 та кон машинасида саккизта биткоин қазиб олган бўлса-да, бу унинг акциялари нархининг кескин ўсишини тўхтатмаган.

«Инвесторларнинг кучли реакцияси кутганимиздан ҳам ошиб тушди», — дейди Jasmine Technology бош директори Сораж Асавапрафа Bloomberg агентлигига берган интервьюсида.

Компания келаси йили криптовалютани қазиб олишга яна қарийб 100 миллион доллар сармоя киритмоқчи ва майнинг учун 7 мингга яқин қурилма сотиб олмоқчи. Компания прогнозларига кўра, майнинг 2022 йил охирига қадар жами даромаднинг 80 фоизини олиб келади.

Аввалроқ Tahinis ресторанлар тармоғи биткоин сабаб 5 баравар кўп фойда кўргани хабар қилинганди.