Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 9сентябр · Чоршанба
USD 11 789,33 ▲ +4,03 EUR 13 702,74 ▲ +7,04 RUB 136,48 ▲ +0,35 GBP 15 954,50 ▲ +5,45
Маълумот: Марказий банк
Технология

«Яндекс» ўз хизматларидан бирини тугатади

Компания бошқа маҳсулотларини ривожлантиришга қарор қилган.

Фото: «Лента»

«Яндекс» ўзининг «Яндекс.Эълонлар» хизматини тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Маълум қилинишича, компания «Яндекс.Эълонлар» хизмати тугатилишини бошқа хизматларни ривожлантиришга эътибор қаратмоқчилиги билан тушунтирган. Хизматнинг хусусиятларидан бири профилда акс эттирилган сотувчилар ва харидорлар фаоллиги кўрсаткичи бўлган.

Таъкидланишича, «Яндекс.Эълонлар» 2022 йилнинг 17 январидан ишлашни тўхтатади. Бу ҳақда хизмат фойдаланувчиларига келган хабарда айтилган.

Қайд этилишича, «Яндекс.Эълонлар» Avito ва «Юла»ларнинг аналоги сифатида 2020 йил 1 декабрда ишга туширилган. Шунингдек, 2021 йил июнь ойида компания янги «Яндекс.Аренда»хизматини ишга туширган. Иловада Москва ва Москва вилоятидаги квартира ва хонадонлар жойлаштирилади. Келажакда хизмат география ва имкониятлар жиҳатидан кенгайтирилади.

Аввалроқ «Яндекс» нон ишлаб чиқаришни бошлагани хабар қилинганди. Шунингдек, «Яндекс» асосчиси компания акцияларини сотмасликка рози бўлгани ҳақида хабар берилди.