Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Citroen компанияси йўлтанламас My Ami Buggy электромобилини тақдим қилди

Электромобиль максимал 45 километр/соат тезликка эриша олади.

Фото: Citroen

Франциянинг Citroen компанияси автомобиль алмашиш тизими учун мўлжалланган ихчам электромобилнинг йўлтанламас версияси бўлган My Ami Buggy’ни тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Қайд этилишича, концепт захира ғилдираги ўрнатиладиган «багаж», эшиклар ўрнига пластик брезентли қувурли ҳимоя, ғилдирак камарининг кенгайтмалари, йўлтанламас шиналари ўрнатилган янги ғилдираклар, панжара билан ҳимояланган фаралар ва қўшимча оптикага эга бўлган.

Фото: Citroen

Салонда эса «багаж» сумкалари, смартфон ва стакан учун ушлагичлар, экшн-камера ва бошқа аксессуарлар учун жой мавжуд.

Квадрицикл сифатида сертификатланган электромобиль 8 от кучига эга электромотор ва 5,5 киловатт/соат қувватга эга аккумулятор билан жиҳозлаган. У бир марта қувватлангач, 70 километргача масофани босиб ўтади. У максимал 45 километр/соат тезликка эриша олади, бу Европада ҳатто 16 ёшли ҳайдовчиларга ҳам ҳайдаш имконини беради.

Фото: Citroen

Маълум бўлишича, йўлтанламас концепт-карни оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилмаган.

Аввалроқ Kia компанияси Concept EV9 йирик йўлтанламас электромобилини тақдим қилганди.