Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Kia компанияси Concept EV9 йирик йўлтанламас электромобилини тақдим этди (фото)

Кроссовер модулли E-GMP асосида қурилган

Фото: Kia

Kia корпорацияси Лос-Анжелесдаги AutoMobility кўргазмасида ўзининг тўлиқ электрли Kia Concept EV9 йўлтанлмасини тақдим этди. Бу ҳақда Kia сайтида хабар берилди.

Кроссовер модулли E-GMP асосида қурилган. Уч қаторли салонда бир нечта трансформация вариантлари мавжуд: «ишчи» Active Mode, «релакс» Pause Mode ва Enjoy Mode — очиқ ҳавода дам олиш учун.

Фото: Kia

«Ташқи кўриниш энг сўнгги технологияларни ўзида мужассам этган замонавий ва нафис ички салон билан уйғунлашган. Concept EV9.нинг ички ва ташқи кўринишидаги ажойиб эстетикаси Kia’нинг янги дизайн фалсафаси бўлган Opposites United томонидан синчковлик билан такомиллаштирилган», — дейилади хабарда.

Фото: Kia

Олд панелнинг марказида асбоблар панели ва мультимедия учун умумий бўлган 27 дюймли сенсорли экран мавжуд. Бундан ташқари, радиатор панжарасига ўрнатилган фара ячейкалари, анъанавий нометалл ўрнига камералар ва 22 дюймли ғилдиракларни ҳам қайд этиш мумкин.

Фото: Kia

Тўлиқ қувватланган йўлтанламас 300 милягача масофани босиб ўтиш имконига эга. Шунингдек, у 350 кВт қувватга эга зарядловчи билан янги авлод ультра тез зарядлаш технологиясига эга бўлиб, ўзининг илғор аккумуляторли электр узатиш тизими 20–30 дақиқада энергияни 10 фоиздан 80 фоизгача тўлдириш имконини беради.

Фото: Kia

Аввалроқ BMW янги Concept XM кроссоверини тақдим этганди.