Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Apple ўзининг симсиз чипларини ишлаб чиқариш учун жамоа йиғишни бошлади

Компания мутахассисларни Ирвайн шаҳридан қидирмоқда.

Фото: Reuters

Apple Жанубий Калифорниядаги янги офисида Broadcom ва Skyworks Solutions томонидан етказиб бериладиган компонентлар ўрнини босувчи ўзининг симсиз чипларини ишлаб чиқиш учун муҳандисларни ёлламоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Қайд этилишича, компания Broadcom ва Skyworks штаб-квартиралари жойлашган Ирвайн шаҳрида симсиз чип ишлаб чиқариш учун ўнлаб мутахассисларни қидирмоқда. Apple ўзининг компонентларини кўпроқ ишлаб чиқариш мақсадига эришишга интилмоқда.

Маълумот ўрнида, Apple’нинг чиплар етказиб беришдаги узилишдан кўрган 2021 йилги зарари 6 миллиард долларга баҳоланган.

Аввалроқ Apple ҳар бир ходимига уйдан ишлаш шароитини яхшилаши учун 1000 доллар бериши хабар қилинганди.