Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Ўзбекнефтгаз»га тегишли АЁҚШларда бензин нархи пасайтирилди

Аи-80 бензини ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди.

Фото: ​«Ўзбекнефтгаз»

​«Ўзбекнефтгаз» АЖга тегишли АЁҚШларда бензин нархи 6500 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг топшириғига асосан, «Ишчи гуруҳ»лари тузилиб, нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинган.

Хабарга кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда 17 декабрь кунидан бошлаб Аи-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан арзонлаштирилиб, ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди.

Жамият республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминланишини маълум қилган.