Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Россияда UzAuto Motors автомобилларини олиб кетаётган трейлер ёниб кетди

Автомобиллар россиялик мижозга тегишли бўлган.

Фото: «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати

Chevrolet автомобилларини олиб кетаётган автотрейлернинг ёнаётгани акс этган видео тарқалди. «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин Россия автомобиль ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган. Шундан сўнг аланга автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. 

Ёнғин оқибатида 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида автотрейлер ҳайдовчи жабрланмаган. Воқеа Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида содир бўлган. 

Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилаётгани маълум қилинди.