Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 9сентябр · Чоршанба
USD 11 813,21 ▲ +23,88 EUR 13 719,86 ▲ +17,12 RUB 136,71 ▲ +0,23 GBP 16 000,99 ▲ +46,49
Маълумот: Марказий банк
Молия

ДСҚ солиқ тўловчиларга эслатма билан чиқди

Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади. 

Фото: Давала солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси мамлакатдаги солиқ тўловчиларга эслатма билан чиқди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади. 

Шу сабабли 2021 йил 6 декабрь ноябрь ойи учун банклар томонидан Ўзбекистоннинг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги кунидир.

Шунингдек, ноябрь ойида натура ҳолида (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда солиқ имтиёзларини назорат қилиш учун «E-imtiyoz» ахборот тизими яратилиши ҳақида хабар берилганди.