Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Молия

ДСҚ айрим солиқ тўловчиларга эслатма билан чиқди

Мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган тадбиркорлик субъектлари ушбу солиқларнинг ҳисобланган суммасининг 1 фоизини тўлайди. Бу меъёр 7 августдан кучга кирди. 1 фоиз ставка қўланадиган солиқ тўловчилар 10 августгача айрим мажбуриятларни бажариши керак.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодексининг 483-моддаси, Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган имтиёзлар эгаларига эслатма билан чиқди.

Мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган тадбиркорлик субъектлари ушбу солиқларнинг ҳисобланган суммасининг 1 фоизини тўлайди. Бу меъёр Солиқ кодексининг 483-моддаси, Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган имтиёзларга нисбатан қўлланилади. Ўзгариш 2022 йил 7 августдан кучга кирган.

Маълум бўлишича, шахсий кабинетда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига юқоридаги ўзгартиришлар асосида август ойидан бошлаб йил охирига қадар (5 ой учун) автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилган.

Солиқ қўмитасининг эслатишича, 1 фоиз ставка қўлланиладиган солиқ тўловчилар 2022 йил 10 августгача солиқ органларига мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича янгиланган маълумотномани тақдим этиши, август ойи учун ҳисобланган суммани тўлаши шарт.

Аввалроқ Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод этилган тадбиркорлик субектлари ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаши хабар қилинганди.

Мазкур қоида уларга Солиқ кодексининг 483-моддасида, шунингдек, Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзларга тааллуқли. Таъкидланишича, ушбу ўзгаришлар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилган солиқ тўловчиларнинг ва солиқдан озод этилган солиқ объектларини ҳисобини юритиш мақсадида киритилган.