Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Skoda компанияси янгиланган Karoq кроссоверини тақдим этди

Karoq кроссовери янги фаралар ва орқа чироқларга эга.

Фото: Skoda

Skoda 2022 йилда бозорга чиқадиган янгиланган Karoq кроссоверини тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Қайд этилишича, қайта ишланган модель янги фаралар ва орқа чироқлар, бамперлар ва бошқа радиатор панжараларига эга. Асосий конфигурацияда, аллақачон, мавжуд бўлган рақамли асбоблар панели, қайта ишланган материаллардан тайёрланган янги ички безак, шунингдек, кроссовер учун кенгайтирилган жиҳозларни ҳисобга олмаганда салонда деярли ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

Фото: Skoda

Хабарга кўра, янгиланишдан сўнг, модель учун двигателлар қатори ўзгармаган. Европада қайта тикланган кроссовер 2022 йилнинг баҳоридан сотувга чиқарилади.

Фото: Skoda

Аввалроқ Lexus компанияси водород билан ишлайдиган концептуал аравачаси — ROV’ни намойиш қилгани ҳақида хабар берилганди.