Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Renault компанияси Austral кроссоверини намойиш этди (фото)

Испаниядаги заводда ишлаб чиқариладиган моделнинг сотувлари йил охирида бошланади.

Фото: Renault

Renault компанияси 2022 йилда Европа бозорига чиқадиган янги модель — Austral кроссоверини расман тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Дизайни Renault Megane E-Tech услубида яратилган янги модель Nissan Qashqai кроссоверининг CMF-CD3 платформасида қурилган. Юқори версияларда тўлиқ ўтказгич 4Control Advanced тўлиқ ғилдиракли ҳайдовчи шассиси билан бирлаштирилган.

Фото: Renault

Шунингдек, Extended Grip «йўлтанламас» тўплами Snow ва All Roads ҳайдаш режимларида ҳам мавжуд. Жиҳозлар қаторига 30 дан ортиқ электрон ҳайдовчи ассистентлари киради.

Фото: Renault

Янги кроссовер бозорга фақат гибрид версияларда чиқади.

Фото: Renault

Янги Renault Austral бренд линиясида Renault Kadjar кроссовери ўрнини эгаллайди. Янги кроссоверни ишлаб чиқариш Испаниядаги заводда йўлга қўйилади ва модель сотуви йил охирида бошланади.

Фото: Renault

Аввалроқ Renault компанияси Москвадаги заводи ишини бир ҳафтага тўхтатиши хабар қилинганди. Шунингдек, Renault, Nissan ва Mitsubishi электромобиль саноатига 23 миллиард доллар сармоя киритиши ҳақида хабар берилди.