Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Smartavia Санкт-Петербургдан Наманганга мунтазам авиқатновларни йўлга қўймоқда

Авиақатновлар ҳар пайшанба куни амалга оширилади

Фото: Twitter

Россиянинг Smartavia авиакомпанияси Санкт-Петербургдан Наманганга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 2 декабрь куни Санкт-Петербургдан биринчи мунтазам қатновларни амалга оширган Россиянинг Smartavia авиакомпаниясининг ҳаво кемаси Наманган халқаро аэропортига келиб қўнган.

«Анъанага кўра, самолёт тантанали равишда сувли арка билан кутиб олинди», дейилади хабарда.

Хабарга кўра, Санкт-Петербург–Наманган–Санкт-Петербург йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар ҳар пайшанба куни Boeing-737 самолётларида амалга оширилади.

Аввалроқ «Аэрофлот» авиакомпанияси Санкт-Петербург–Наманган–Санкт-Петербург йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйгани хабар қилинганди.