Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Уйда ёлғиз» фильмидаги уй ижарага берилади

Ижарадан тушган маблағ болалар шифохонасига йўналтирилади

Фото: Airbnb

Крис Колумбнинг «Уйда ёлғиз» фильми суратга олинган уй ижарага берилади. Бу ҳақда турар-жойларни ижарага бериш онлайн платформаси – Airbnb’да эълон берилган.

«Дам олиш мавсумини Макаллистерлар услубида нишонланг. Тарихда биринчи марта ‘бузуқ одамлар’нинг бир жамоаси ‘Уйда ёлғиз’ ҳикояси бошланган уйда таътилга чиқиши мумкин», дейилади Airbnb Instagram саҳифасида.

Фото: Airbnb

Қайд этилишича, уйда тўртта меҳмонхона ва иккита ётоқхона мавжуд бўлиб, улар, аллақачон, Рождество учун безатилган. Совға сифатида барча меҳмонларга фильмдан илҳомланган LEGO конструкциялари тўплами берилади. Уйнинг Airbnb’даги тавсифи фильмнинг бош қаҳрамони Кевиннинг акаси Базз Маккаллистер номидан тузилган.

Фото: Airbnb

«Маккаллистерлар кўп йиллар олдин Парижга кетишган. Гарчи ҳозир бизнинг ёшимиз ўтиб, донороқ бўлиб қолган бўлсак ҳам, байрам ҳазиллари учун ҳеч қачон қарилик қилмаймиз», — деб ёзади уй эгаси.

Фото: Airbnb

Маълумот учун, уй Иллинойс штатининг Уиннетка қишлоғида жойлашган. Уни 7 декабрдан бошлаб фақат бир кечага ижарага олиш мумкин бўлади. Ижара нархи кейинроқ эълон қилинади. Airbnb тушган маблағни Чикагодаги «Ла Рабида» болалар шифохонасига ўтказади, у ерда оғир касал болалар даволанади.

Фото: Airbnb

Аввалроқ Япония пойтахти Токиода Швециянинг IKEA компанияси ойига 0,86 долларга квартираларни ижарага беришни бошлагани ҳақида хабар берилганди.