Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

BMW компанияси Concept XM кроссоверини тақдим этди

Concept XM кроссоверининг намойиши BMW M бўлимининг 50 йиллигига бағишланган

Фото: BMW

BMW 2022 йилда ишлаб чиқариладиган янги Concept XM кроссоверини тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, янги моделнинг намойиши 2022 йилда нишонланадиган BMW M бўлимининг 50 йиллигига тўғри келади. Янги кроссовер BMW M тарихида BMW M1 спорткаридан кейин БМW моделига асосланмайдиган иккинчи, шунингдек биринчи BMW M гибрид автомобиль бўлади.

Фото: BMW

Concept XM’нинг дизайн хусусиятлари қаторига радиатор панжарасининг қиррали «бурун тешиги», эмблема учун нишонли янги капот, яширин элементларга эга икки қаватли фаралар, мураккаб фонарлар ва BMW логотиплари туширилган, қияли орқа ойнаси киради.

Фото: BMW

Прототипнинг салони бренднинг замонавий моделлари услубида икки экранли ва рақамли асбоблар панели ҳамда мультимедиа билан жиҳозланган. Интерьер жигарранг тери, углерод толаси ва мис билан ишланган. Автомобилнинг орқа қисми рангли ойна ва призматик 3D нақшли M Lounge’га айлантирилган.

Фото: BMW

Бироқ прототипнинг техник хусусиятлари ошкор этилмаган. Шуниси маълумки, Concept XM V8 бензинли турбо двигатель ва электромоторга асосланган M Hybrid 750 от кучига эга. Кроссовер электромотор билан 80 километр масофани босиб ўта олади.

Хабарга кўра, BMW Concept XM асосидаги BMW M серияли кроссоверини 2022 йилда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Моделни ишлаб чиқариш АҚШда бренднинг бошқа кроссоверлари ишлаб чиқариладиган заводда амалга оширилади.

Аввалроқ Alpine компанияси янгиланган А110 спорткарини намойиш қилганди.